Англия Премьер-лигасининг 2016/17 йилги мавсумда энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогар бўлган футбочилар номи эълон қилинди. Ташкилот расмий твиттери берган маълумотга кўра, бу номга бир йўла саккиз футболчи даъвогар бўлиб турибди.

АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлардан уч нафардан «Челси» ва «Тоттенҳэм» вакиллари жой олган бўлса, «Эвертон» ва «Арсенал»дан биттадан номзод бор.

Номзодлар:
Деле Алли («Тоттенҳэм»), Сесар Аспиликуэта («Челси»), Кристиан Эриксен («Тоттенҳэм»), Эден Азар («Челси»), Н'Голо Канте («Челси»),  Ромелу Лукаку («Эвертон»),  Алексис Санчес («Арсенал») ва Ян Вертонген («Тоттенҳэм»).

Эслатиб ўтамиз, чемпионат тугашига икки тур қолганида «Челси» чемпионликни қўлга киритганди.