Боку-2017. Яна учта медал қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобидан 3-ўринга кўтарилди

Спорт 15 Май 2017 20580

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида IV «Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари»нинг учинчи кунги мусобақалари давом этмоқда.

Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғармаси яна иккита олтин ва битта кумуш билан бойиди. Бу ҳақда МОҚнинг телеграмдаги расмий канали хабар тарқатди.

Пара-дзюдочилар Шуҳрат Бобоев ва Ширин Шариповлар олтин медални қўлга киритган бўлса, Феруз Саидов кумуш медалга эга чиқди.

Натижада Ўзбекистон терма жамоаси қўлга киритган медаллар сони 21тага етди ва терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида учинчи ўринга кўтарилиб олишди. Делегация вакиллари қўлга киритган 21 медалнинг бештаси олтин, 4 кумуш ва 12 бронзадан иборат.

Кўпроқ янгиликлар