Боку мезбонлик қилаётган «Ислом бирдамлик ўйинлари»да теннис бўйича финалга чиқа олмаган Ўзбекистон вакиллари бронза медаль учун баҳсда Иордания вакилларига қарши кортга чиқишди.

Ярим финалда Туркияга ютқазган ўзбекистонлик теннисчилар Саидаъло Саидкаримов ва Сергей Фомин иорданиялик рақибларини осонлик билан мағлуб этишди ва терма жамоа ҳисобига ўн учинчи бронза медални келтиришди.