Хитойда ўз ишини давом эттираётган "Бир макон, бир йўл" Форуми доирасида 20дан ортиқ мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг иқтисод-молия сектори вакиллари учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда савдони ривожлантиришга кўмак бериш, айрим мамлакатларнинг лойиҳаларини молиявий интеграцияси, ўзаро сармоялар ҳамда барқарор тараққиёт масалалари муҳокама қилинди.

Унда сўзга чиқан ХХР тижорат вазири Чжун Шаннинг қайд этишича, Хитойнинг ўсиш суръатлари дунё мамлакатларига кенг имкониятлар эшигини очмоқда. “Тахминларга кўра, яқин 5 йилда Хитой импорт қиладиган маҳсулотлар 8 трлн доллардан ошиб кетади. Ундан 2 трлн доллари "Бир макон, бир йўл" ташаббуси доирасига тўғри келади. 

Хитойнинг тўғридан-тўғри сармоялари 750 млрд доллардан ошади. Хитойлик сайёҳлар бу давр ичида 500 млн кишидан ортиши кутилмоқда. Бу бутун дунё учун улкан савдо имкониятларини очади”, - деган Чжун Шан. 

Шу билан бирга, вазирнинг айтишича, Хитой бу борадаги ҳаракатларини кучайтириш ниятида. Хусусан, 2018 йилдан бошлаб Хитойда ҳар йили ушбу мамлакат импорт қиладиган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилади. Бу ярмарка нафақат дунё мамлакатлари учун савдо имконият бўлади, балки дунёдаги энг йирик савдо платформаси бўлади.

Вазирнинг сўзларига кўра, 30дан ортиқ мамлакат билан ҳамкорлик келишувларини имзолайди ҳамда 100та лойиҳани амалга оширишни бошлайди. Бу лойиҳалар савдонинг ривожланишига ижобий ҳиссасини қўшади. Форум мавзуларидан бири – Евроосиё интеграциясини Хитойнинг "Бир макон, бир йўл" ташаббуси билан жипслаштиришдир. 

"Бир макон, бир йўл" Форуми доирасида 20дан ортиқ мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг иқтисодий сектори вакиллари учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда савдони ривожлантиришга кўмак бериш, ўзаро сармоялар ҳамда барқарор тараққиёт масалалари муҳокама қилинди.