2017 йил 15 май куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати

Мажлисда Сирдарё ва Тошкент вилоятларида жорий йилнинг 13 май куни давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича ўтказилган қўшма мажлислари баённомаларига асосан Алишер Курманов ва Ботиржон Асадовни Олий Мажлис Сенати аъзолари этиб рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Мажлисда Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Курманов аввалроқ Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия Бирлашган Қироллиги ва Шимолий Ирландиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси бўлиб ишлаган бўлса, Ботиржон Асадов – Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимини эгаллаган.