Франциянинг янги сайланган президенти Эммануэль Макрон Гавр шаҳри мэри Эдуард Филиппни бош вазир лавозимига тайинлади. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатди.

Агентлик маълумотига кўра, Макроннинг бу танлови Иккинчи жаҳон уруши давридан буён илк бор кузатилган ноёб ҳодисага айланди. 1945 йилдан буён Францияда ҳеч қайси президент ўзига бошқа партия вакилини бош вазир этиб тайинламаганди.

46 ёшда бўлган Филипп порт шаҳар Гавр мэри бўлиш билан бирга парламент депутати эди. У Франциядаги энг йирик партия бўлмиш «Республикачилар» партиясига мансубдир.

14 май куни Эммануэль Макрон президентлик лавозимига расман киришганди.