Малайзия божхона ходимлари дунёдаги энг йўқолиб бораётган юзлаб Мадагаскар тошбақаларининг контрабандасига барҳам берди. Бу ҳақда божхона хизмати катта ходими маълум қилган. 

AFP хабар қилишича, 276 минг 784 долларлик 330 дона ноёб тошбақа Куала-Лумпур халқаро аэропортида якшанба куни аниқланган, дея маълум қилган Божхона департаменти директори ўринбосари Abdul Wahid Sulong. 

Ҳайвонларнинг барчаси тирик бўлгани қайд этилмоқда. 

"Жониворлар Etihad Airways авиакомпанияси самолёти воситасида Мадагаскардаги Antananarivo аэропортидан келтирилган".