Германия канцлери бошчилигидаги Хринстиан-демократик иттифоқ партияси Шимолий  Рейн-Вестфалия федерал еридаги ҳудудий сайловларда етакчи бўлди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Охирги маълумотларга кўра, Меркель партияси 34,3 фоиз овоз тўплаган. 2-ўринни 30,6 фоиз овоз билан Германия социал-демократик партияси эгалламоқда. Кейин эркин демократлар (12,2 фоиз), "Яшиллар" (6 фоиз), "Сўллар" (5 фоиз) ва "Германия учун муқобил" (7,7 фоиз) партиялари келмоқда. 

"Бу йилдаги энг катта мақсад сентябрда бундестагга сайловларда ютишдир. Биз шу сайловларни ютмоқчимиз. Шунинг учун бугун бизда байрам, эртадан бошлаб Германия фаровонлиги учун жиддий иш бошланади", деб айтди журналистларга партия бош котиби Петер Таубер.  

Ахборот агентлигининг таъкидлашича, социал-демократлар Шимолий  Рейн-Вестфалия федерал еридаги сайловларни "бундестагга мини-сайловлар" деб таърифлашади.

Германия сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловларда 65,5 фоиз сайловчилар иштирок этган.