Американинг фазовий тадқиқотлар агентлиги – НАСА янги марсоходни намойиш этди. Daily Mail нашрининг ёзишича, машина Lamborghini ва Кристофер Нолан трилогиясидаги танк гибридига ўхшайди. Бу ҳақда Daily Mail нашри ёзмоқда.

Олти ғилдиракли марсоход 6 нафар фазогирни таший олади. У аккумулятор батареяларидан қувватланади ва ихчам лабораторияни ёдга солади. Албатта, ушбу модель Марсда ҳеч қачон бўлмайди. У шу каби роверлар каби Ерда синовдан ўтади ҳамда НАСАнинг АҚШдаги илмий-оммабоп дастурлари учун мўлжалланган. 

Углерод толаси ва алюминийдан ясалган марсоход узунлиги 8,5 метрни, эни 4 метрни, баландлиги 3,4 метрни ташкил этади. Унинг вазни 2,25 тонна. Ровер соатига 110 км соат тезликда ҳаракатлана олади. 

Фото: Mashable

Марс «бэтмобили»ни Parker Brothers Concepts компанияси НАСА буюртмасига асосан ишлаб чиқди. У биринчи марта АҚШнинг Флорида штати Жон Кеннеди номидаги Фазо марказида бўлиб ўтган кўргазмада намойиш этилган. 

Айни вақтда Қизил сайёра юзасида Американинг Opportunity (2004 йилдан бери) ва Curiosity (2012 йилдан) марсоходлари фаолият юритмоқда. Opportunity ишлаш давомийлиги бўйича рекордчи бўлса, Curiosity энг оғир (900 кг) қурилма ҳисобланади.