Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар ходимларига ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддатли хизмати) учун ҳар чоракда мукофот тўланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш тадбирлари тўғрисида»ги қарорида келтирилган.

Унга кўра, 1 йилдан 3 йилга қадар танаффуссиз ишлаган ходимларга ҳар чоракда ойлик маошининг 30 фоизи қўшиб берилади. 3 йилдан 5 йилга қадар танаффуссиз ишлаган ходимга ойлик маошининг 60 фоизи миқдорида мукофот берилади, 5 йилдан 10 йилгача стажга эга ходим учун ойлик маошининг 80 фоизи миқдорида мукофот тайинланади. 10 йилдан кўп вақт давомида хизмат қилган ходимга эса ҳар чоракда бир ойлик маошига тенг мукофот ёзилади.