Папуа-Янги Гвинеядаги турмалардан бирида исён кўтаришда иштирок этган 17 маҳбус полиция томондан отиб ташланди.

AFP ахборот агентлигининг маълум қилишича, исён оқибатида 57 маҳбус қочишга муваффақ бўлган,улардан 3 нафари қўлга олинган. Қочоқларнинг кўпчилиги оғир жиноятлар учун жазо ўтаётган бўлган.  

Таъкидланишича, Моробе вилояти полиция комиссари Энтони Вагамби шу ҳолат юзасидан маҳаллий аҳолини огоҳ ва эҳтиёткор бўлишга чақирган.