Путин: 50га яқин мамлакат ЕОИИ билан ҳамкорлик қилишга қизиқмоқда

Жаҳон 15 Май 2017 9809
Фото: РИА Новости

Европа, Осиё ва Лотин Америкасининг 50га яқин мамлакати ЕврОсиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда, деган Россия президенти Владимир Путин.

"ЕОИИнинг ташқи алоқалари ишонч билан кенгаймоқда. У билан ҳамкорлик қилишга Европа, Осиё, Лотин Америкасининг 50га яқин давлати қизиқиш билдираяпти", — деган Путин "Бир макон — бир йўл" форуми доирасида бўлиб ўтган давра суҳбатида

Унинг қайд этишича, ЕОИИ ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик келишуви бўйича музокаралар олиб борилаяпти. Бундан ташқари, Исроил билан эркин савдо алоқаларини ўрнатиш устида мулоқот ўтказилмоқда. Ҳиндистон, Эрон, Миср, Сербия ва Сингапур билан маслаҳатлашувларни бошлашга келишиб олинган. 

"Умуман олганда, биз ЕврОсиё ҳамкорлиги ҳақида сўз юритмоқдамиз. Гап ЕОИИ, ШҲТ ва ЖШОДА (Жанубий-шарқий Осиё давлатлари Ассациацияси) мамлакатлари иштирокида кўп томонлама кооперацияни йўлга қўйиш ҳақида бормоқда", — деган Путин.

Унинг қайд этишича, бундай ҳамкорликни йўлга қўйиш  — узоқ ва сермеҳнат жараён, аммо бу ишни амалга ошириш жуда муҳимдир, чунки у алалоқибат Атлантикадан Тинч океанигача бўлган ҳудудда ягона иқтисодий кенгликни барпо этишга имкон беради. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар