14 май куни Россиянинг Саратов вилояти Фёдоровский туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши оқибатида 5 киши жабрланди.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Мулино қишлоғи яқинида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган 5 киши ўтирган «Дэу Нексия» автомобили ағдарилган.

Жабрланувчиларнинг 3 нафари (42, 38 ва 20 ёшларда) ўрта даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, шифокорлар уларнинг икки нафарини туман касалхонасига олиб кетган, яна бир киши Саратов вилоят клиник касалхонасига етказилган. Қолган икки жабрланувчига (21 ва 28 ёшларда) тиббий ёрдам амбулатория шароитида кўрсатилган, уларга уйга кетишга рухсат берилган.