Шавкат Мирзиёев «Бир макон – бир йўл» халқаро форумида нутқ сўзлади

Ўзбекистон 15 Май 2017 25550

Пекин шаҳрида «Бир макон – бир йўл» форуми 15 май куни ўз ишини давом эттирди, деб хабар бермоқда ЎзА. 

Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. 

Давлат раҳбари мазкур форумнинг аҳамияти, уни такомиллаштириш ва ривожлантириш масалалари ҳақида сўз юритди. 

Ўзбекистон қадимдан жаҳон цивилизацияси марказларидан бири бўлган. Мустақиллик йилларида мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий салоҳияти мисли кўрилмаган даражада юксалди. Ўзбекистондаги иқтисодий тараққиёт мустаҳкам макроиқтисодий асос яратилганидан далолат беради. Хорижий сармоядорларнинг фаол ва эркин иш юритиши учун кенг қулайликлар яратилган. Бундай имтиёз ва имкониятлар хорижликларнинг Ўзбекистонга қизиқишини тобора оширмоқда. 

Қадимда турли минтақаларнинг ўзаро алоқасида Буюк ипак йўлининг роли беқиёс бўлган. 

Буюк ипак йўли нафақат ҳудудлар ўртасида савдо-сотиқ алоқаларини, балки давлатлар ва қитъалар ўртасида ахборот алмашувини таъминлашга хизмат қилган, янги маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги экинлари тарқалишида, маданий қадриятларнинг ривожланишида муҳим восита вазифасини бажарган ва шу тариқа цивилизациялараро мулоқот учун шарт-шароитлар яратилган. 

Бугун бу йўлнинг қайта тикланиши деб баҳоланаётган «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо ва инвестиция соҳаларида қулай шароитлар яратиш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим, маданият соҳаларида ҳамкорлик салоҳиятини оширишда муҳим ўрин тутади. 

«Бир макон – бир йўл» лойиҳаси ривожланган давлатлар имкониятларидан унумли фойдаланиш, ривожланаётган, иқтисоди тараққиёт босқичида бўлган мамлакатларга ёрдам беришни ҳам назарда тутади. 

– Форумда кўплаб давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари иштирок этмоқда. Бу ташаббуснинг кенг тарқалишига имкон беради. Бу глобал аҳамиятга эга ғоядир, – дейди Таиланд ташқи ишлар вазири Дон Парамудвина. – Мазкур ташаббусга Ўзбекистоннинг ҳам қўшилгани катта аҳамиятга эга. Мамлакатингизнинг халқаро майдондаги нуфузи тобора ошиб бормоқда. Кўплаб давлатларнинг етакчи фирма ва компаниялари мамлакатингизга сармоя киритмоқда. Ўзбекистон ривожланган давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор истиқболли лойиҳаларни амалга ошираётир. 

Ўзбекистоннинг барқарор ривожланаётган иқтисодиёти, қулай жўғрофий жойлашуви, замонавий транспорт коммуникациялари, сармоя жалб этиш бўйича пухта ва ишончли стратегияси кўплаб давлатлар ишбилармонларининг ҳамкорликка қизиқишини оширмоқда. 

Форум бугун ўз ишини якунлайди. 

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
14:00 / 29.05.2017 32153 Ўзбекистон
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 / 29.05.2017 22000 Жамият
Комилов Ўзбекистонга хориж сармоялари киришига халал бераётган асосий тўсиқларни санади
11:51 / 29.05.2017 43721 Ўзбекистон
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
09:57 / 29.05.2017 13010 Технология
Электр энергияси ва газ тармоғидан қарздорлик туфайли узилган истеъмолчилар қайта уланиш учун ҳақ тўлашади
Олий хўжалик cудига янги судья сайланди
23:54 / 29.05.2017 155 Ўзбекистон
Тошкент вилоятидаги ахлоқ-тузатиш колонияси отряди бошлиғи пора олаётганда ушланди
23:46 / 29.05.2017 1442 Жамият
Олий суд раиси ўринбосарлари ўзгарди
23:43 / 29.05.2017 852 Ўзбекистон
Фотожамланма: Москвадаги довул оқибатлари
23:14 / 29.05.2017 2145 Жаҳон
Газ ва электр энергияси тўловларини энди Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ундиради
23:08 / 29.05.2017 2676 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар