12 май куни 150 та давлатнинг турли муассасалари, ташкилотлари ва йирик компаниялар компьютер тизимларини зарарлаган товламачи-вирус WannaCry яратувчилари ҳисоб рақамларига компьютерлари зарарланган фойдаланувчилар томондан 42 минг доллардан кўпроқ пул ўтказиб берилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда

The Time нашри маълумотларига кўра, пуллар ҳали ҳам ҳисоб рақамлардан ечиб олинмаган. 

Нашрнинг таъкидлашича, 100 дан ортиқ фойдаланувчилар хакерларга пул ўтказиб берган. Янги тўловлар амалга оширилиши мумкин, чунки дастур агар фойдаланувчилар кўрсатилган ҳисоб рақамга уч кун ичида биткоинларда 300 доллар ўтказиб бермасалар, талаб қилинаётган сумма 2 баробарга ошиши билан таҳдид қилмоқда. Агарда тўлов 7 кун ичида ҳам амалга оширилмаса, унда вирус файлларни ўчириб ташлаш билан хавф солмоқда.