726 хўжаликда биогаз қурилмалари ўрнатилади

Ўзбекистон 16 Май 2017 8443

Вазирлар Маҳкамасининг “2017-2019 йиллар даврида республикада биогаз қурилмалари ишлаб чиқариш ва жорий этишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Савдо-саноат палатаси сайтида жойлаштирилди, деб хабар бермоқда Norma.uz.
 
“Ургут” ЭИЗ ҳудудида хитойлик биогаз қурилмалари ишлаб чиқариш ва сервис хизмати кўрсатиш бўйича етакчи ишлаб чиқарувчилар билан қўшма корхона ташкил этиш режалаштирилаётир. Бунинг учун “Агробанк” АТБ салоҳиятли хитойлик ҳамкорлар билан музокараларни тугаллаши, ваколатли идоралар билан ҚКни жойлаштириш учун майдонни белгилаши, шунингдек унинг ташкил этилиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини (1.11.2017 йилгача) таъминлаши даркор.

Лойиҳага илова  қилинаётган 2017-2019 йиллар даврида республикада биогаз қурилмалари ишлаб чиқариш ва жорий этишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:

•  норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, хусусан, амалдаги ГОСТларни қайта кўриб чиқиш, фермер хўжаликларида қурилмалар қурилиши бўйича намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

•  биогаз қурилмалари, асбоб-ускуналар ва уларга бутловчи буюмларни ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва кенгайтириш;

•  биогаз қурилмалари ишлаб чиқариш ва жорий этишни рағбатлантириш, масалан, биогаз қурилмалари сотиб олиш учун МБ қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставкада узоқ муддатли (7 йилгача) имтиёзли мақсадли истеъмол кредитлари ажратиш, уларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган, божхона тўловларидан озод қилинадиган асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва ҳ.к.

Кўрсатилган 3 йиллик даврда мамлакатнинг 726 йирик чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмаларини жорий қилиш назарда тутилмоқда.

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 16895 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22210 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11293 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12145 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40421 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52885 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47727 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 409 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 768 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар