АПЛ. «Челси» чемпион сифатида дастлабки ўйинида ғалаба қозонди

Спорт 16 Май 2017 7615

Англия премьер-лигасининг 28-турида қолдирилган учрашув бўлиб ўтди. Унда «Челси» мавсум чемпиони сифатида илк ўйинини «Уотфорд»га қарши ўтказди.

Учрашувда асосий таркибда майдонга Жон Терри 22-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 24-дақиқада Этьен Капу ҳисобни тенглаштирди. Сесар Аспиликуэта биринчи бўлимда, Миши Батшуай иккинчи бўлим бошида киритган голлар эвазига «Челси» 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олганди. Дерил Янмаат ва Окака-Чукалар томонидан киритилган голлар ҳисобни тенглашишига сабаб бўлди. Аммо ўйин якунланишига икки дақиқа қолганида Сеск Фабрегас томонидан киритилган гол лондонликларга ғалаба келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин «Челси» ҳисобидаги очколар сони 90тага етди. Жамоа ўзининг рекорди саналган 93 очколик натижани такрорлаш имкониятини сақлаб қолди.

Англия премьер-лигаси
28-турнинг қолдирилган учрашуви

Челси – Уотфорд 4:3 (2:1)
Голлар: Терри (22), Аспиликуэта (36), Батшуайи (49), Фабрегас (88) – Капу (24), Янмаат (51), Окака Чука (74).
Челси: Бегович, Зума, Терри, Аке, Кенеди (Айна, 75), Виллиан, Чалоба (Фабрегас, 79), Азар, Канте, Аспиликуэта, Батшуайи (Педро, 84).
Уотфорд: Гомес, Прёдль, Холебас, Янмаат, Мариаппа, Капу (Дини, 90), Амрабат, Дукуре, Бехрами, Клеверли, Ньянг (Окака Чука, 71).
Огоҳлантиришлар: Холебас (4), Амрабат (11), Аке (30), Чалоба (58), Предль (83), Дини (90+4), Окака Чука (90+4).
Четлатиш: Прёдль (90+2, Уотфорд).

Кўпроқ янгиликлар