Англия премьер-лигасининг 2016/17 йилги мавсумда энг яхши мураббий бўлиш учун олти нафар номзод аниқ бўлди. Бу ҳақда лига расмий сайти хабар тарқатди.

Фахрий унвон учун даъвогарлар қўйидагича кўриниш олди: Антонио Конте («Челси»), Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм»), Пол Клемент («Суонси»), Шон Дайч («Бёрнли»), Эдди Ҳау («Борнмут») ва Тони Пьюлис («Вест Бромвич»).

«Челси» Антонио Конте бошчилигида мамлакат чемпиони унвонини қўлга киритди. «Тоттенҳэм» эса Маурисио Почеттино АПЛ тарихидаги энг яхши натижасига эришиши аниқ бўлди.

«Суонси»ни январда қабул қилиб олган, Пол Клемент эса жамоани чемпионшипга тушиб кетишдан сақлаб қолди. Худди шундай вазифани «Бёрнли» устози Шон Дайч ҳам уддалади. «Вест Бромвич» Пьюлис бошчилигида 8-ўринда бораётган бўлса, «Борнмут» Хау билан турнир жадвалининг 10-поғонасида жойлашган.

Йил бошида ушбу рўйхатдан жой олиши кутилган Хосеп Гвардиола, Юрген Клопп, Жозе Моуриньо ва Арсен Венгер номзодлар ичидан ўрин олмаган.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёни 17 майга қадар давом этади.