Қутқарувчилар Япония мудофаа кучларининг LR-2 русумли ҳарбий разведкачи самолёти қулаб тушган ҳудудда 4 кишининг жасадини топди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар тарқатди.

Қайд этилишича, самолёт қолдиқлари Ассабу шаҳридаги тўғон ҳудудида топилган.

LR-2 разведкачи-самолёти охирги марта Хакодате аэропортидан ғарбга томон тахминан 30 км лар узоқликда тоғлар устидан учиб ўтаётганда қайд қилинганди.