Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси

Жамият 16 Май 2017 177590

Тақдири азал илоҳий тушунча. Дунёнинг миллиард одамида миллиард тақдир. Бироқ, соғлом фикрли инсон тақдири азалнинг пешонага ёзилганини нима экани-ю, кимнингдир хатоси билан бошга тушган мусибат ёхуд машаққатнинг фарқига боради. Бу фикрни бугунги лавҳа қаҳрамони Мухлиса Каримжонова ҳаёти мисолида тушунтиришга уриниб кўрамиз.

Кун.uz таҳририятига етиб келган мурожаатлар орасида Фируза Нуритдинованинг ёзганлари эътиборни тортди. Тошкент вилояти Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони “Дўстлик” МФЙ Навбаҳор кўчасида истиқомат қилувчи Нуритдиновлар оиласи бугун 14 йил аввал ташхис қўйган шифокорнинг хатоси-ю, қонунан ҳақли бўлган ҳуқуқларидан фойдаланишга тўсқинлик қилган банк ходимларининг қилмишидан азият чекмоқда. Ижодий гуруҳ воқеага ойдинлик киритиш мақсадида улар билан учрашди.

“Қизим 14 ёшда. Туғилганидан бери шифокорларга қаратамиз. Дунёга келганида фарзандингиз шундай туғилди, деб айтишган. Қизимдаги касаллик ташхиси – хондродистрофия. Қаерда қандай шифокор бўлса, барчасига олиб бориб, текширтириб келамиз. Оёқлари яхши эди, лекин туғилганидан бурнидан нафас олмасди. Жағлари ўсиб кетган. Ўзбекистондаги дўхтирларга кўрсатганмиз, олиб бормаган жойимиз қолмади. Бурнига симларгача тиқишган, чунки суяги ичкарига ўсиб кетиб, нафас йўлини тўсиб қўйган экан. Ўтган йили жарроҳлик амалиётидан ўтказилди, бироқ ҳеч қандай фойда бўлмади. Кейин қарз олиб бўлса ҳам Ҳиндистонга олиб боришга мажбур бўлдик. 

Аввал бозорда овқат сотардим, ҳозир буни қила олмаяпман. Агарда ўшанда бу касалликнинг давоси бор, дейишганда, ҳеч нарсага ортиқча пул сарфламай, боламни қаратардим. Бу ерда ҳамма бизга “боланг ўзи шунақа, шунақа бўлиб қолади” деяверишганди. Ҳиндистонда текширувлардан ўтиб келдик. Жарроҳлик амалиётлари яхши ўтди, ҳозир оғзидан эмас, бурнидан нафас олмоқда. У ерда бизга энди асосий масала умуртқа бўлиб турибди, дейишди. Агарда уни тезлик билан жарроҳлик амалиётидан ўтказилмаса, фарзандим ётиб қолади. Бу операция 15 ёшгача қилиб бўлиниши керак экан. Шу ердаги ўзимизни шифокорларга барча рентген суратлари, таҳлил натижаларини олиб бориб кўрсатдим. Улар бизнинг давлатда бундай операция қилинмаслигини айтишди”, - дейди Фируза Нуритдинова.

Онанинг сўзларига кўра, улар истиқомат қилувчи маҳалла томонидан ҳеч қандай ёрдам берилаётгани йўқ. Мухлиса эса 100-махсус мактабда таълим олади. 

“Орзуларим - бўйим узун бўлиб кетиши, яна ҳамма ниятларга эришиб, катта жойларда ишлаш, оёқларим, белларим текис бўлишини хоҳлайман. Кўпроқ она тили ва адабиёт, математикага қизиқаман”, - дейди унинг ўзи.  

Маҳалладаги бир оила шундай машаққатни бошидан ўтказаётган пайтда ўша кўчанинг данғиллама уй қуриб, мавсумига қараб автомашина минадиган бой акалар қаерда? Наҳотки, туман ҳокимлиги мутасаддиларининг кўзи бу манзарани кўрмаса? Банк ходимлари ҳақида нима дейишни ҳам билмаймиз...

“Биринчи марта жарроҳлик амалиётига боришдан аввал шу йилнинг январида “Асака” банкига борганмиз. 9 минг долларча пул керак эди. Ўшанда бизга битта ўзингизни номингизга икки минг доллар тушириб беришимиз мумкин, дейишди. Биз у пайт ҳали валюта билан боғлиқ-тартиб қоидаларни яхши тушунмасдик, шунинг учун 4 одамнинг паспортини олиб борганмиз. Улар биз бундай қила олмаймиз, бошқа банкларга боринг, дейишди. Тегишли ходим билан гаплашганимда, у “Бизда лимит камайиб кетган, ҳар бир кишига 500 доллардан тушириб беряпмиз”, деди. 2 мингни ҳам йўқ дейишди. Сўнгра порталга мурожаат қилдик, бир неча кундан сўнг “Асака” банкига чақиришди. У ерда бошқа хонага олиб кириб, қандайдир қоғозларни кўрсатиб, шуларга қўл қўйинг, ҳаммасини қилиб берамиз, дейишди. Қоғозда эса “биз имкониятдан келиб чиққан ҳолда қилиб берамиз”, деган гап ёзилган экан. Лекин барибир қилиб беришмади, “хоҳласангиз инвайс қилиб 2 минг тушириб бераман, хоҳламасангиз йўқ, қаерга борсангиз бораверинг”, деди биз билан шуғулланган масъул ходим”, - дея эслайди қизчанинг онаси.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, тадбиркорлар, бошқа фуқаролар орасида “Асака” банки ҳақида илиқ фикрлар юради. Табиий ҳол, иш бор жойда камчилик бўлади, банкда ишловчи ходимлар тоифаси ҳам ҳар хил. Ушбу банк хорижга чиқувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаши билан маълум. Бир ходимнинг ишга бўлган масъулиятсизлиги сабаб бутунбошли банкнинг номи ёмонотлиқ бўлмаслиги керак, албатта. 

Муштипар онанинг давом этишича, тасодифан бир танишларини учратиб қолишган ҳамда у “Капиталбанк” орқали муаммони ҳал қилишга ёрдам берган. 

“Ипотека” ва Миллий банкдан 500 доллардан олдик. Бироқ берилган пул дорига ҳам етмай қолди, кўчада хор-зорликда қолиб кетдик. Охири таржимонимиз ўзининг ёнидан берди маблағни”, дейди у. 

“Ҳозир яна Ҳиндистонга боришимиз керак. Банкларда бир чоракда 2 минг доллар дейишарди, энди эса 500 доллар дейишмоқда... “Ипотека” банкнинг Учтепа туманидаги филиали бошқарувчиси 2017 йилнинг 11 май куни келгин, деди. Борсам, ходимлар у киши таътилда, деб айтишди. Мен, улар шу суммани олишга имкон қадар ёрдам бераман дегандилар, дедим. Уларга кўчада қолсам, бегона давлат тиланчилик қилмайман-ку, десам, “Ака бу бизнинг муаммо эмас. Сизни у ерда нима еб-нима ичишингиз, меҳмонхонангиз бизнинг муаммо эмас”, дейишди. Тўғри, лекин мен белгиланган пулни олиб кетишим керак-ку.

Яқинда “Ипотека” банкка борганимда 500 доллар беришлари мумкинлигини айтишди. Улар бундан ортиқ маблағ бера олмасликларини маълум қилишди. Лекин Ҳиндистонда кўрдикки, бозорчилар, валютафурушларнинг ҳаммаси қўлида кўплаб пластик карталар. Ҳаммаси олиб бориб, ўша ерда икки минг-мингдан ечишаяпти. Нега ҳақиқий касалларга беришмай, шундай одамларга беришмоқда?”, - дейди хонадон соҳиби.

Уларнинг сўзларида жон бор. Ҳукумат ҳам 2 минг доллардан бериш ҳақидаги қарорни айнан хорижий давлатга даволаниш учун ёки у ерда таҳсил кўриш учун йўл олган инсонларга ёрдам бериш мақсадида киритган. Аслида эса вазият бундай тус олди...

Қизчанинг ота-онаси сўзларига кўра, умуртқа билан боғлиқ жарроҳлик амалиёти тахминан 20 минг АҚШ доллари туради. 

Шунингдек, оила истиқомат қилувчи “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинига ҳам борилиб, маҳалла раиси билан суҳбатлашилди. Унинг айтишича, маҳалла оилага ёрдам бериш учун энди ҳомийлар билан гаплашаётган, бунгача эса ўз ҳисобида пул маблағи бўлмаганди. 

Оғзидан бол томиб мақталадиган маҳалла институтининг бугунги аҳволига ачиндик. Аммо гуруч курмаксиз бўлмайди... Биз маҳалла раисларининг барчаси ана шундай, деган фикрдан йироқмиз. Аммо ҳақиқат шуки, дардини айтишдан андиша қилган бу миллатдошимизнинг дарди билан йиллар ўтса ҳамки ҳеч кимнинг иши йўқ... 

Ўн тўрт йил аввалги шифокорнинг ташхиси эса энг аламли нуқта. Бироқ ҳали умид бор. Кун.uz таҳририяти муқаддас Рамазон ойи арафасида хайрия акциясини эълон қилади. Барча ўқувчилар Мухлисахоннинг даволаниши йўлида баҳоли қудрат ўз ҳиссаларини қўшиши мумкин. Ушбу қизчага биргаликда ёрдам қўлини чўзайлик. 

Қизчанинг жарроҳлик амалиёти учун зарур бўлган пул миқдори айни вақтда 75 миллион сўм атрофида.

Tas-IX

YouTube

Қалби меҳрга тўла инсонлар учун керакли маълумотлар: 

Нуритдинова Фируза Иркиновна

CLICK ВА PAYME ОРҚАЛИ ПУЛ ЎТКАЗИШ УЧУН 

8600 0417 1213 1003 (AGROBANK)

Сўмда 

Ҳисоб рақам № 20206 000 198 189 098 001
ТИФ МИЛЛИЙ БАНК УЧТЕПА ФИЛИАЛИ
МФО 00918

ИНН: 507114384

Россиядан пул ўтказмоқчи бўлганлар учун:

Webmoney (RUB) R220973403708

Хориждаги юртдошлар пул ўтказмалари масаласида Феруза Нуриддинова билан телефон орқали боғланиши мумкин (+99897 754 98 38).

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27912 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14813 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55926 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 314 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 357 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1587 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 381 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 431 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 591 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар