Эквадорда 250 млн долларлик кокаин мусодара қилинди

Жаҳон 16 Май 2017 2786
Фото: AP

Эквадор полицияси 5,53 тонна кокаинни мусодара қилди. Унинг бозор нархи 250 млн долларга баҳоланмоқда. Мамлакат ички ишлар вазирлигига кўра, гиёҳванд модда Европага жўнатиш учун тайёрланган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Гиёҳванд моддалари савдогарлари ва уларнинг юкини ушлаш бўйича махсус амалиёт 12 май куни ўтказилган. Кокаин Эквадорнинг Ла-Либертад портидан денгизга чиқиб, Панама канали орқали Испанияга йўл олган кема бортида бўлган. У Тинч океанида портдан чиққанидан кўп ўтмай ушланган. Кеманинг кўпмиллатли экипажи аъзолари, шунингдек, жиноий гуруҳга раҳбарлик қилган Испания ва Колумбия фуқаролари ҳам қўлга олинган. 

12 май куни Германия божхоначилари ҳам Эквадордан келтирилган бананлар солинган совутгич контейнеридан 41 кгдан ортиқ кокаинни мусодара қилган эди. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар