Канаданинг Daymak компанияси дунёдаги энг тезюрар электрокарт бўлишига умид қилаётган C5 Blast номли электрик карт тақдим қилди. Картнинг турган жойидан 96 км/соат тезликкача эришиши вақти 1,5 сонияни ташкил қилади. 

Карт антиқа куч қурилмаси билан жиҳозланди: унинг ғилдираклари 14 от кучига эга электромотор ҳамда 12 та турбовентилятор билан ҳаракатга келтирилади. Турбовентиляторлардан 4 таси 60 км тортиш кучи ҳосил қилади ва машинани тезлаштиришга ёрдам беради, қолган 8 таси кўтариш кучини ҳосил қилади. Бунинг эвазига карт оғирлиги двигатель куч қурилмаси ишлаши вақтида 200 кг дан 100 кг гача камаяди.  

Картда рекорд натижага эришиш бўйича заезд ҳали амалга оширилмади, бироқ компания Оснабрюк шаҳрининг Амалий фанлар университетига тегишли бўлган ва Гиннесс рекордлар китобида қайд этилган амалдаги рекордни янгилашга умид қилмоқда. Университет яратган карт 100 км/соатга 2,635 сонияда эриша олади.

Daymak C5 Blast карти 59 995 доллар туради. Бироқ унинг 9999 долларлик версияси ҳам таклиф қилинади. Бу версия фақатгина электромотор билан жиҳозланади.