«Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги келишув ҳақида 21 май куни расман эълон қилинади. Бу ҳақда Колумбиядаги радиода хабар берилди.

«Реал» раҳбарияти 3 июнга қадар, «қаймоқранглилар» жамоасининг Чемпионлар лигаси финалида «Ювентус»га қарши ўйини ўтганига қадар ҳеч қандай изоҳ бермоқчи эмас.

Родригес испанлар гранди сафига 2014 йил ёзида келиб қўшилганди. Аммо Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси «Қироллик клуби»да Карло Анчелотти ўрнини Рафаэль Бенитес эгаллагач асосий таркибдан чиқди, 2016 йил қишида жамоа бошқарувига Зинедин Зидан келгач захира ўриндиғига михланди. Родригес бундан норозилигини бир неча бор матбуот орқали билдириб келаётганди.

Видео: Хамес Родригес «Реал» мухлислари билан хайрлашди

Ушбу футболчи «Реал»нинг Примерадаги 36 учрашвидан 21тасида қатнашган, шундан фақат 13 ўйинда бошланғич таркибда бўлган. Бу учрашувларда у 8 гол уриб, 6 голга узатма берган.

Хамес «Реал»да нега йўқолиб қолди? Футболчининг Мадриддаги тарихи