МХХ пора сўраган давлат кадастри мутахассисини қўлга олди

Жамият 16 Май 2017 24138

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти ходимлари Бешариқ тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси Зоир Олтмишов ва унинг ҳамтовоғи – “Жасурбек Т” фермер хўжалиги раҳбари Тоҳир Эсоновни пора олиш чоғида қўлга олишди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.

Миллий хавфсизлик хизмати идораларига Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида яшовчи фуқаро “А.Д” ариза билан мурожаат қилган. Унинг таъкидлашича, “Жасурбек Т” фермер хўжалиги раҳбари Т.Эсонов ундан 16 сотих ер олиб бериш учун 5,5 минг АҚШ долларини талаб қилган.

Тезкор ходимлар ушбу ариза асосида махсус амалиёт ўтказишди, унинг давомида Т.Эсонов 5,4 минг доллар ва 800 минг сўмни пора тариқасида олаётган вақтида ушланди.

"Дастлабки тергов жараёнида Эсонов ушбу сумма Бешариқ тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси З.Олтмишовга мўлжаллангани, у аризачига 16 сотих ер ажратиш учун тегишли ҳужжатларни тақдим этиши керак бўлганини хабар қилди. Қўлга олинган шахс ўз сўзларини тасдиқлаш мақсадида ҳамтовоғига пул маблағларини назорат остида беришга рози бўлди", - дея таъкидлаб ўтди МХХ вакили.

Натижада Олтмишов тама қилинган суммани олиш чоғида ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент З.Олтмишов ва Т.Эсоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 (Фирибгарлик) ва 211 (Пора бериш) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29355 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42165 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158263 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44894 Lifestyle
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 0 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 12 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 480 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 23 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 299 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 189 Жамият
Кўпроқ янгиликлар