АҚШ сенатори Дэн Салливэн (Аляска штати) АҚШ конгрессига Аляска ва Калифорнияда қўшимча 28 та тутиб олувчи ракетани жойлаштириш қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритмоқчи. Fox News телекомпаниясининг маълум қилишича, шу ҳафтада тақдим қилиниши керак бўлган қонун лойиҳаси Шимолий Корея ракета синовларини ўтказгани туфайли АҚШ ракеталарга қарши мудофаа тизимларининг қўшимча синовлари ўтказилишини кўзда тутади.  

Салливэн таклиф қилаётган қонун лойиҳаси РҚМ тизимлари учун янги технологияларни яратишни жадаллаштиришни ва ракета учирилгандан хабардор қилувчи тизимларни яратиш бўйича чораларни кўзда тутади.

АҚШ янги РҚМ тизимини яратиш доирасида жорий йил охирида Аляска ва Калифорнияда умумий ҳисобда шахтада жойлашувчи 44 та тутиб олувчи ракета жойлаштирмоқчи.