Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 17-18 май кунларида Сирдарё вилоятига ташрифини амалга оширади. 

«Кун» манбаси берган маълумотга кўра, президент вилоят маркази Гулистон шаҳрида халқ вакиллари билан учрашади, вилоят ҳудудида қурилаётган сув омборини бориб кўради.