Тиббиёт муассасалари статистик ҳисоботларнинг ягона электрон тизимига уланади

Жамият 16 Май 2017 3396
Фото: iStock

Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2017 йилдаги 266-сон қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Саломатлик ва тиббий статистика институти ва унинг ҳудудий филиаллари қайта ташкил этилди, деб ёзади Norma.uz.
 
Эндиликда ушбу муассаса — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларидир. Муассасага қуйидаги ваколатлар берилган:

•  тиббиёт ахбороти ва статистикасини шакллантириш, Давстатқўм билан биргаликда соғлиқни сақлаш тизимида соғлиқни сақлашнинг барча ташкилотлари учун ягона давлат ва идоравий ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш бўйича методологик ва тартибга солувчи марказ функцияларини ижро этиш;

•  тасдиқланган шакллар бўйича Давстатқўмдан — давлат статистикаси, соғлиқни сақлаш давлат тизимининг бевосита тиббиёт ташкилотларидан — идоравий статистика бўйича барча зарур тиббиёт ахборотини олиш;

•  касалликлар кўпайган ҳолатларда сабаблари ва қонуниятларини аниқлаш учун, шунингдек уларнинг олдини олиш ва улар профилактикаси чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун жойларнинг ўзига чиқиб зарур қўшимча текширишлар ўтказиш;

•  фуқароларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва сақлаш, тегишли ҳудудларда аҳолининг касалликларга чалинишининг олдини олиш ва улар профилактикаси бўйича таклифлар ва тавсиялар киритиш;

•  соғлиқни сақлаш тизимини, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш ва сақлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.
 
Шу билан бирга, келгуси йилнинг 1 январигача соғлиқни сақлаш тизими муассасалари фаолияти кўрсаткичлари тўлиқ қамраб олинишини назарда тутувчи статистика ҳисоботининг ягона электрон тизими ишлаб чиқилиши керак. Унга барча тиббиёт муассасалари уланади.
 
ИТИ Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 38-уй манзилида жойлашади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28716 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64759 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8088 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125172 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 514 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 903 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 1551 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар