Тошкент ва Чимкент ҳамкорлиги янада кенгайди

Ўзбекистон 16 Май 2017 5948

Қозоғистон Республикасининг Жанубий-Қозоғистон вилояти билан Тошкент шаҳри ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 18-19 март кунлари Жанубий-Қозоғистон вилояти делегацияси Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. 

Ташриф давомида икки шаҳар ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари келишиб олинган эди. 

Шу билан бир қато рда ушбу учрашувда Жанубий-Қозоғистон вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимининг таклифига биноан Тошкент шаҳар саноат корхоналарининг кўргазмасини ўтказиш бўйича келишиб олинди.

Жорий йилнинг 12-13 май кунлари Қозоғистон Республикасининг Жанубий-Қозоғистон вилояти Чимкент шаҳрида Тошкент шаҳри саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди.

Кўргазмада Тошкент шаҳридаги 150 дан зиёд корхоналар иштирок этиб, 1000 зиёд турдаги электротехника, металлургия ва кимё, енгил саноат ва озиқ-овқат, мебель ва қурилиш саноати, халқ истеъмол моллари маҳсулотлари намойиш этилди.

Шунингдек кўргазма ишида Жанубий-Қозоғистон вилоятининг 9 та туманидан 3500 нафардан зиёд тадбиркорлар ҳамда бошқарма ва ташкилотлардан 1500 дан зиёд иштирокчилар, вилоятдаги 100 га яқин қурилиш ташкилотлари вакиллари қатнашдилар.

Кўргазмада қозоғистонлик компаниялар ва тадбиркорлар Тошкент шаҳри корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга катта қизиқиш билдирган ҳолда 18 млн. доллардан зиёд экспорт контрактлари ва шартномалари ҳамда келишув баённомалари имзоланди.

Тошкент шаҳри делегациясининг Жанубий-Қозоғистон вилоятига ташриф даврида икки шаҳар ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида “Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳри акимияти ва Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик Меморандуми” имзоланди.

Ушбу Меморандумда Чимкент шаҳрида Тошкент шаҳар савдо уйини очиш орқали савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида экспорт салоҳиятини ошириш масалалари белгилаб олинди.

Маданий дастур доирасида ўзбек санъаткорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди ҳамда Тошкент шаҳрининг ошпазлари ўзбек миллий таомлари фестивалини уюштириб, чимкентликларни меҳмон қилдилар.   

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳудди шундай кўргазмаларни Қозоғистон Республикасининг Олмаота, Қирғизистон Республикасининг Ўш ва Туркманистон Республикасининг Ашхобод шаҳарларида ҳам ўтказилиши режалаштирилди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар