"Тошшаҳартрансхизмат"га вақтинчалик бошқарув раиси тайинланди

Ўзбекистон 16 Май 2017 5867

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 12 майдаги 578-сонли қарорига асосан Хосил Хусанович Халматов “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар бермоқда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати.

Х.Халматов раислигида 2017 йилнинг 13 ва 14 май кунлари жамият таркибидаги барча корхоналар раҳбарлари, мутасадди ходимлари ва йўловчи ташувчи йўналишлар сардорлари иштирокида кенгайтирилган йиғилишлар ўтказилди.

Уларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгилаб олинди, жумладан: йўловчи ташиш транспортида хавфсизликни таъминлаш; аҳолининг йўловчи ташишга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш; йўналишларда автобуслар мунтазамлигини таъминлаш; аҳолидан келиб тушаётган ариза ва шикоятлардан келиб чиқиб, автобусларнинг тасдиқланган иш режими ва тасдиқланган жадвал бўйича, яъни эрталаб соат 04:30 дан бошлаб соат 24:00 гача ишлашини таъминлаш; носоз автобусларни зудлик билан таъмирлаш ва улардан йўловчи ташишда самарали фойдаланиш; автокорхоналардаги барча ишчи-ходимларнинг, шу жумладан фаррош, чилангар, ҳайдовчилар ва чиптачиларнинг ойлик маошини ошириш ва уларни меҳнатига қараб муносиб рағбатлантиришни таъминлаш; ҳайдовчи ва чиптачиларнинг йўловчиларга бўлган муомала маданиятини юксалтириш; ҳайдовчиларга қулай меҳнат шароитини яратиш, уларга энг қулай ва сифатли метериаллардан кийим-бош тиктириш ва бошқалар.

Шунингдек, жамият раиси в.в.б. Х.Халматов бошқарув раисининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари М.Валиевга ва “Тошйўловчитрансхизмат” УК директори А.Кадировга тегишли идоралар билан келишган ҳолда ва қонун доирасида, йўловчиларнинг ойлик йўл чиптасидан фойдаланишларини оммалаштириш, ойлик йўл чипталарининг сотилишини кўпайтириш мақсадида 10 мингинчи ойлик йўл чиптаси эгасига микротўлқинли печ, 30 мингинчига – телевизор, 50 мингинчига – музлатгич, 100 мингинчига – “Матиз” автомобили, 150 мингинчига – “Нексия-3” автомобили, 200 мингинчига – “Малибу” автомобили, 300 мингинчига – “Каптива” автомобили, 500 мингинчига – кўп қаватли уйлардан 2 хонали хонадон ютуқ сифатида берилиши бўйича таклиф ишлаб чиқишни топширди. Бу ўз навбатида аҳолини моддий рағбатлантиришга жамиятнинг ҳиссаси ҳам қўшилиши, уларни шаҳар йўловчи транспортидан фойдаланишга янада ундаши таъкидланди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14519 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11561 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47088 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8445 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 355 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2067 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2248 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар