Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат Миллий хавфсизлик ва Украина мудофааси кенгаши (МХКМ)нинг "Одноклассники" "ВКонтакте" ижтимоий тармоқлари, шунингдек Яндекс, Mail.ru ва уларнинг сервисларига қарши санкция киритиши тўғрисидаги қарорини кучга киритди. 

"Порошенко Миллий хавфсизлик ва Украина мудофааси кенгаши (МХКМ)нинг "Одноклассники" "ВКонтакте" ижтимоий тармоқлари, шунингдек "Mail.ru", "Яндекс" ва  "Яндекс. Украина" сервислари ресурсларига қарши санкция киритиши тўғрисидаги қарорини кучга киритди", - дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Манбага кўра, санкциялар уч йилга мўлжалланган.

Шунингдек Порошенко санкциялар эълон қилинган РФнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан кенгайтирилган қидирув рўйхатини тасдиқлади. Эндиликда жисмоний шахсларнинг санкцион рўйхати - 1228 киши, юридик шахсларнинг санкцион рўйхати эса - 468 кишидан иборат. Рўйхатда Давлат думасининг қатор депутатлари, журналистлар, Конституцион суд судьялари номлари қайд этилган.