"Ургут" ЭИЗда жорий йилда 20 та лойиҳа ишга туширилади

Ўзбекистон 16 Май 2017 5437

"Ургут" эркин иқтисодий зонаси Дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида" ҳамда 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли "Ургут, Ғиждувон, Қўқон, Ҳозарасп эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида" Фармонлари  билан ташкил этилган. 

Жорий йилнинг 18 апрел куни Ягона ойна марказидан рўйхатдан ўтказилиб, 17789-сонли гувоҳнома берилган. Бугунги кунга қадар 83 та, 250 млн долларлик 5500 иш ўрни бўлган лойиҳа ва таклифлар келиб тушган. Ушбу 83 та лойиҳанининг 20 таси жорий йилнинг ўзидаёқ ишга туширилиши кўзда тутилган. 

"Ургут" эркин иқтисодий зонаcи умумий ер майдони 816 гектарни ташкил этиб, 3 та ҳудуддан иборат: Ургут-1, Ургут-2, Ургут-3. "Ургут" Эркин иқтисодий зонага кирган инвесторлар ер солиғи, фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари умумтаълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловларни тўлашдан озод этилади;

ўзи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган асбоб-ускуналар, хомашё материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари). республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.   

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30790 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16927 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66559 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57618 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3204 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3939 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3246 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар