1917-1996 йилларда таваллуд топган миллиардерлар рейтинги

Жамият 16 Май 2017 10051

Қуйида эътиборингизга 1917-1996 йилларда туғилган ва айни миллиардер ҳисобланувчи тадбиркорлар ва бизнес эгаларининг рўйхатини ҳавола қиламиз. Business Insider таҳририяти рейтингни тузишда Forbes журналининг The World's Billionaires List 2017, Bloomberg агентлигининг Billionaires Index ва Wealth-X маълумотлар базасидан фойдаланган. Рўйхатга 1917-96 йилларда таваллуд топган тадбиркорлар киритилди. 

1917 йил — Реймонд Перельман, RGP Holdings халқаро холдинги асосчиси, Америка. Бойлиги — 0,9 млрд (долларда).

1918 йил — Чан Юн Чун Pacific International Lines халқаро логистика компанияси ҳамасосчиси. Бойлиги  — 1,7 млрд.

1919 йил — Аниқланмаган.

Алоизио де Андраде Фариа

1920 йил — Алоизио де Андраде Фариа, Бразилиянинг Banco Real банкини отасидан мерос қилиб олган (ҳозирда, Santander гуруҳи таркибига киради), Бразилиянинг Alfa Bank банки президенти, Бразилия. Бойлиги — 2,4 млрд.

1921 йил — Дэвид Консунжи, кўчмас мулк соҳасида DMCI конгломерати асосчиси, Филиппин. Бойлиги — 3,1 млрд.

1922 йил — Лилиан Беттанкур, L'Oreal косметика компанияси эгаларидан бири, Франция. Бойлиги — 39,5 млрд.

1923 йил — Роберт Куок, Kuok Group конгломерати асосчиси, Малайзия. Бойлиги — 11,4 млрд.

1924 йил — Ҳенри Сай, SMIC чакана савдо конгломерати асосчиси, Филиппин. Бойлиги  — 12,7 млрд.

1925 йил — Серж Дассо, Groupe Dassault конгломерати меросхўри, Франция. Бойлиги — 16,1 млрд.

1926 йил — Ҳанс Раусинг, Tetra Pak трансмиллий компанияси меросхўри, Швеция. Бойлиги  — 12,5 млрд.

1927 йил — Сэмюэл Ирвин Ньюхаус-кичик, Advance Publications медиа холдинги ҳаммуассиси ва меросхўри (компанияга Conde Nast нашриёт уйи тегишли), Америка. Бойлиги — 12,1 млрд.

1928 йил — Ли Кашин, CK Hutchison директорлар кенгаши раиси, Ҳонгконг. Бойлиги — 31,2 млрд.

1929 йил — Паллонжи Мистри, Tata Group конгломератининг йирик акциядори, Ҳиндистон. Бойлиги — $14,3 млрд.

Уоррен Баффетт

1930 йил — Уоррен Баффетт, Berkshire Hathaway холдинги президенти ва йирик акциядори, Америка. Бойлиги — 75,6 млрд.

1931 йил — Руперт Мердок, 21st Century Fox ва News Corp медиахолдинглари директорлар кенгаши раиси, Австралия. Бойлиги — 13,6 млрд.

1932 йил — Дональд Брен, кўчмас мулк соҳасидаги Irvine Company инвестиция фирмаси директорлар кенгаши раиси, Америка. Бойлиги  — 15,2 млрд.

1933 йил — Шелдон Адельсон, Las Vegas Sands компаниясининг ҳаммуассиси ва меҳмонхоналар тармоғи бошқаруви раҳбари, Америка. Бойлиги — 30,4 млрд.

1934 йил — Полин Макмиллан Кейнат, Cargill озиқ-овқат компанияси меросхўри, Америка. Бойлиги — 6,8 млрд.

1935 йил — Чарльз Кох, Koch Industries корпорацияси бош директори ва директорлар кенгаши раиси, Америка. Бойлиги — 48,3 млрд.

1936 йил — Амансио Ортега, Zara дўконлари тармоғи асосчиси, Испания. Бойлиги — 71,3 млрд.

1937 йил — Клаус-Михаэль Кюне, Kühne + Nagel логистика компанияси меросхўри ва йирик акциядори, Германия. Бойлиги — 12,4 млрд.

1938 йил — Фил Найт, Nike компанияси асосчиларидан бири, Америка. Бойлиги — 26,6 млрд.

1939 йил — Жорж Паулу Леманн, Restaurant Brands International фаст-фуд конгломерати акциядори, Бразилия. Бойлиги — 29,2 млрд.

Карлос Слим

1940 йил — Карлос Слим, бир неча холдинглар, хусусан, Мексиканинг Grupo Carso холдинги бош директори ва директорлар кенгаши раиси, Мексика. Бойлиги — 54,5 млрд.

1941 йил — Стефано Пессина, Walgreens Boots Alliance фармацевтика корпорацияси бош директори ва директорлар кенгаши вице-раиси, Италия. Бойлиги — 13,9 млрд.

1942 йил — Майкл Блумберг, Bloomberg агентлиги асосчиси ва бош директори, Америка. Бойлиги — 47,5 млрд.

1943 йил — Рональд Перельман, Реймонд Перельманнинг ўғли, MacAndrews & Forbes инвестиция компанияси бош директори ва директорлар кенгаши раиси, Америка. Бойлиги — 12,5 млрд.

1944 йил — Ларри Эллисон, Oracle ИТ корпорацияси ҳаммуассиси ва директорлар кенгаши раиси, Америка. Бойлиги — 52,3 млрд.

1945 йил — Азим Премжи, Wipro ИТ фирмаси директорлар кенгаши раиси, Ҳиндистон. Бойлиги — 14,9 млрд.

1946 йил — Питер Ву, Wheelock and Company конгломерати директорлар кенгашининг собиқ раиси, Хитой. Бойлиги – 10,5 млрд.

1947 йил — Келд Кирк Кристиансен, Lego корпорацияси меросхўри, Дания. Бойлиги — 21,1 млрд.

1948 йил — Жим Уолтон, Walmart чакана савдо корпорацияси меросхўри, Америка. Бойлиги — 34 млрд.

1949 йил — Бернар Арно, Louis Vuitton Moët Hennessy компаниялар гуруҳи президенти, Франция. Бойлиги — 41,5 млрд.

1950 йил — Тео Албрехт кичик, Aldi супермаркетлари тармоғи меросхўри, Германия. Бойлиги — 18,8 млрд.

1951 йил — Жозеф Лау, Chinese Estates Holdings инвестиция компаниясининг асосий эгаси, Ҳонгконг. Бойлиги — 15 млрд.

Геннадий Тимченко

1952 йил — Геннадий Тимченко, Volga Group хусусий инвестиция гуруҳи эгаси, Россия. Бойлиги — 16 млрд.

1953 йил — Пол Аллен, Microsoft корпорацияси ҳаммуассиси, Америка. Бойлиги — 19,9 млрд.

1954 йил — Ванг Жианлин, Dalian Wanda конгломерати директорлар кенгаши раиси, Хитой. Бойлиги — 31,3 млрд.

1955 йил — Билл Гейтс, Microsoft корпорацияси ҳаммуассиси, Америка. Бойлиги — 86 млрд.

1956 йил — Стив Баллмер, Microsoft корпорацияси собиқ бош директори, Америка. Бойлиги — 30 млрд.

1957 йил — Мукеш Амбани, Reliance Industries Limited энергетика гиганти директорлар кенгаши раиси, Ҳиндистон. Бойлиги — 23,2 млрд.

1958 йил — Хуэй Ка Ян, кўчмас мулк соҳасидаги Evergrande Real Estate Group компанияси директорлар кенгаши раиси, Хитой. Бойлиги — 10,2 млрд.

1959 йил — Удай Котак, Kotak Mahindra Bank банки асосчиси ва директорлар кенгаши раиси, Ҳиндистон. Бойлиги — 8 млрд.

1960 йил — Йорн Раусинг, Tetra Laval қадоқлаш компанияси меросхўри, Швеция. Бойлиги — 6,1 млрд.

Эбигейл Жонсон

1961 йил — Эбигейл Жонсон, Fidelity Investments фондларининг бошқарувчи ижрочи директори ва президенти, Америка. Бойлиги — 14,4 млрд.

1962 йил — Сьюзан Клаттен, ота-онаси, жумладан, BMW концерни эгасининг меросхўри, Германия. Бойлиги — 20,4 млрд.

1963 йил — Лорен Пауэлл Жобс, Стив Жобснинг беваси, Америка. Бойлиги — 20 млрд.

1964 йил — Жефф Безос, Amazon корпорацияси асосчиси, бош директори ва директорлар кенгаши раиси, Америка. Бойлиги — 72,8 млрд.

1965 йил — Майкл Делл, Dell Technologies ИТ компанияси асосчиси ва бош директори, Америка. Бойлиги — 20,4 млрд.

1966 йил — Стефан Квандт, ота-онаси бойликларининг меросхўри, хусусан, BMW автоконцерни акциялари эгаси, Германия. Бойлиги — 18,2 млрд.

1967 йил — Кумар Бирла, Aditya Birla Group конгломерати меросхўри, Ҳиндистон. Бойлиги — 9,5 млрд.

1968 йил — Ван Венин, фойдали қазилмалар гиганти Amer International хўжайини, Хитой. Бойлиги — 14 млрд.

1969 йил — Лей Юн, Xiaomi смартфонлар ишлаб чиқарувчи компания эгаларидан бири, Хитой. Бойлиги — 6,8 млрд.

1970 йил — Эммануэл Бене, Lactalis сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи концерн меросхўри, Франция. Бойлиги — 11,3 млрд.

Ма Хуатэн

1971 йил — Ма Хуатэн, Tencent директорлар кенгаши раиси, Хитой. Бойлиги — 24,9 млрд.

1972 йил — Андрей Мелниченко, «Еврохим» ва СУЭК компаниялари акциядори, Россия. Бойлиги — 13,2 млрд доллар.

1973 йил — Ларри Пейж, Google корпорацияси асосчиларидан бири, Америка. Бойлиги — 40,7 млрд.

1974 йил — Лю Цяндун, e-commerce гиганти JD.com асосчиси, Хитой. Бойлиги — 7,7 млрд.

1975 йил — Том Перссон, H&M компаниясидаги улуш меросхўри, Швеция. Бойлиги — 2,1 млрд доллар.

1976 йил — Ян Кум, WhatsApp мессенжери асосчиларидан бири, Украина. Бойлиги — 9,8 млрд.

1977 йил — Алехандро Санто Доминго, SABMiller гиганти меросхўр акциядори, Америка. Бойлиги — 4,7 млрд.

1978 йил — Гарретт Кэмп, Uber хизмати асосчиларидан бири, Америка. Бойлиги — 6,3 млрд.

1979 йил — Шон Паркер, Facebook ижтимоий тармоғи собиқ президенти, Америка. Бойлиги — 2,6 млрд.

1980 йил — Мария Бене Бовало, Lactalis концерни меросхўр эгаси, Франция. Бойлиги — 4 млрд.

1981 йил — Ян Хуэйян, кўчмас мулк соҳасидаги Country Garden Holdings компанияси асосий акциядори, Хитой. Бойлиги — 9 млрд.

Эдуардо Саверин

1982 йил — Эдуардо Саверин, Facebook ижтимоий тармоғи асосчиларидан бири, Бразилия. Бойлиги — 7,9 млрд.

1983 йил — Нейтан Блечарзик, тураржойларни ижарага бериш бўйича Airbnb хизмати асосчиси, Америка. Бойлиги — 3,2 млрд.

Марк Цукерберг

1984 йил — Марк Цукерберг, Facebook асосчиларидан бири, Америка. Бойлиги — 56 млрд.

1985 йил — Хулио Марио Санто Доминго III, SABMiller гиганти меросхўр эгаси, Америка. Бойлиги — 2,4 млрд.

1986 йил — Лукас Уолтон, Walmart чакана савдо корпорацияси меросхўри, Америка. Бойлиги — 11,3 млрд.

1987 йил — Вон Хан, Juneyao Airlines авиакомпанияси меросхўр акциядори, Хитой. Бойлиги — 1,3 млрд.

1988 йил — Патрик Коллисон, Stripe тўлов компанияси асосчиларидан бири, Ирландия. Бойлиги — 1,1 млрд.

1989 йил — Бобби Мерфи, Snapchat асосчиларидан бири, Америка. Бойлиги — 4 млрд.

Эван Шпигел

1990 йил — Эван Шпигел, Snapchat асосчиларидан бири, Америка. Бойлиги — 4 млрд.

1991 йил — Ҳю Гросвенор, Вестминстер герцоги, Буюк Британия. Бойлиги — 12,9 млрд.

1992 йил — Фрэнсис Бин Кобейн, мусиқачи Курт Кобейн мулки меросхўри, Америка. Бойлиги — 0,1 млрд.

1993 йил — Густав Магнар Витзё, Salmar ASA лосос балиқлар ишлаб чиқарувчи компания меросхўри, Норвегия. Бойлиги — 1,1 млрд.

1994 йил — Жастин Бибер, мусиқачи, Канада. Бойлиги — 0,2 млрд.

1995 йил — Катарина Андресен, Ferd инвестиция компанияси меросхўри, Норвегия. Бойлиги — 1,2 млрд.

1996 йил — Александра Андресен, Ferd инвестиция компанияси меросхўри, Норвегия. Бойлиги — 1,2 млрд.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар