16 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хорижий давлатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича Россия Федерацияси президенти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сергей Чеботарев бошчилигидаги делегация қабул қилинди. 

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган қўшма тадбирларга оид икки томон кун тартибининг амалий масалалари муҳокама қилинган.

Учрашувда Россия элчиси Владимир Тюрденев ҳам иштирок этган.