Ўзбекистон ва Хитой ўртасида олий даражадаги қўмита тузилди

Ўзбекистон 16 Май 2017 13047
Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга ташрифи вақтида ХХР раиси Си Жинпингни ўз юртига расмий давлат ташрифи билан келишга таклиф этган. Хитой раҳбари таклифни мамнуният билан қабул қилган. Бу ҳақда президент матбуот хизматида маълум қилинди.

«Ташрифнинг энг муҳим натижаларидан бири Ўзбекистон билан Хитой ўртасида олий даражадаги ҳамкорлик қўмитаси тузиш тўғрисидаги келишув бўлди. Бу билан икки мамлакат ўртасида ўзаро муносабатларнинг барча йўналишлари бўйича ҳамкорликни тизимли ривожлантириш учун ишончли институционал асос яратилади», – дейилган хабарда.

Матбуот хизмати хабарига кўра, Пекинда давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги 100дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Эришилган келишувлар доирасида кўплаб салмоқли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Уларнинг қиймати 23 миллиард доллардан ошади.

Кўпроқ янгиликлар