Ўзбекистон ва Покистон президентлари бир-бирини табриклади

Ўзбекистон 16 Май 2017 3659

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси президенти Мамнун Ҳусайн икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутлади.

Ўзбекистон президенти ўз қутловида ўтган чорак аср мобайнида икки томонлама алоқаларимиз дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида кенгайиб борганини мамнуният билан таъкидлаган.

Давлат раҳбари биргаликдаги амалий ҳаракатлар ва ўзаро қўллаб-қувватлаш билан ҳамкорлик янада чуқурлашиб, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги дўстлик кўприги тобора мустаҳкамланиб бораверишига ишонч билдирган.

Президент Мамнун Ҳусайн Покистон ҳукумати ва халқи номидан ушбу сана муносабати билан самимий тилаклар билдириб, “мамлакатларимизни яқин тарихий, диний ва маданий ришталар боғлаб туриши”ни таъкидлаган.

Қутловда Покистон Ўзбекистон билан турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр экани қайд этилган.

Кўпроқ янгиликлар