Волгограддаги турар жойлардан бирида маиший газ портлаши қайд этилди. РФ ФВВ бош бошқармасининг ТАССга хабар беришича, портлаш натижасида уйнинг бир подъезди ўпирилиб тушган. 

"Волгограддаги тўрт қаватли уйда газ хизмати ходимлари ишлаётган пайтда газ портлаши рўй берди", - дейди агентлик суҳбатдоши. 

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 5 нафари жароҳат олган. 

Воқеа жойида ёнғин-қутқарув бўлими ходимлари иш олиб боришмоқда, вайроналар кўздан кечирилмоқда. Фавқулодда вазиятлар ходимларига кўра, тахминан 10 та квартира вайрон бўлган. 

Манбада келтирилишича, портлашга таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда газнинг сизиб чиқиши сабаб бўлган.