Россиянинг «Лаборатория Касперского» компанияси вакили Дмитрий Бестужевнинг маълум қилишича, WannaCry вирусидан Лотин Америкасида энг кўп зарар Мексика давлатига етган. У зарар даражаси бўйича Россия, Украина, Хитой ва Ҳиндистондан сўнг бешинчи ўринда турибди, деб хабар тарқатди Economista.

«Биздаги маълумотларга кўра, Мексика Лотин Америкасида ҳужумлар сони бўйича биринчи ўринда турибди, ўтган жумада эса бу кўрсаткичда Бразилия «етакчи» эди. Таъкидлаб ўтиш лозимки, «Касперский» маълумотига қараганда, Мексика жаҳон бўйича бешинчи ўринда турибди», - дея айтиб ўтди у.

Бестужевнинг аниқлик киритишича, энг кўп зарар корпоратив ва институционал мижозларга етган, уларда интернетга уланган кўплаб қурилмалар мавжуд.