АҚШ конгресси Трампнинг Коми билан барча учрашувларини ўрганиб чиқмоқчи

Жаҳон 17 Май 2017 3000
Фото: cnn.com

Америкалик конгрессмен Жейсон Чаффец Федерал қидирув бюроси диретори в.б. Эндрю Маккейбуга мактуб йўллади. У бюронинг собиқ раҳбари Жеймс Комининг АҚШ президенти Дональд Трамп билан барча учрашувларига доир ёзувларни тақдим этишни сўраган. Ҳужжат Вакиллар палатаси сайтида эълон қилинган

Бундан аввалроқ, The New York Time газетаси ўз манбаларига асосланган ҳолда, шу йилнинг февраль ойида президент Трамп Комидан миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флиннга нисбатан терговни тўхтатишни сўрагани ҳақида ёзган эди. Оқ уй нашрнинг бу каби иддаоларини рад этди. 

Чаффец эса нашр маълумотини тасдиқлаш ёки уни инкор этиш зарурати ҳақида сўз юритмоқда. Шу муносабат билан у ФҚБ директори в.б.дан Комининг Трамп билан учрашувларига доир барча маълумотлар, овозли, қисқа эслатма ва бошқа барча турдаги ёзувларни беришни сўраган. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24172 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64578 Жамият
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 437 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 416 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1260 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1394 Жамият
Кўпроқ янгиликлар