Чемпион ва кубок соҳиблари аниқланадиган кун. Бугунги энг муҳим уч ўйин ҳақида

Спорт 17 Май 2017 11744

Европада бугун жуда муҳим кунлардан бири Европанинг етакчи чемпионатларининг иккитасида кўп масалага ойдинлик киритилиши лозим. Францияда 17 йиллик тарихдан сўнг яна тахтга қайтиши кутилмоқда. Испанияда эса «Реал» энг сўнгги нисбатан жиддий рақиб деб қаралаётган «Сельта» меҳмони бўлади. Шунингдек Италияда кубок ғолиби аниқланиши лозим. Tribuna.Uz куннинг энг муҳим учта учрашувига батафсил тўхталиб ўтади.

«Монако» - «Сент-Этьен» (23:55, Матч! Футбол 3)

Кўпчилик «Монако»нинг чемпион бўлишига шубҳа билдирмаяпти. Сабаби вазият шу даражага етиб келдики, агар «Монако» бугунги ва сўнгги тур учрашувида мағлубиятга учраган тақдирда ҳам, парижликлар уларга етиб олиши учун ўта йирик ҳисобда ғалаба қозониши керак бўлади. Аммо «Монако» бундай вазиятга қолишни истамаслиги тайин. Жамоа бугунги ғалаб эвазига бутун тарихдаги 8-чемпионлик унвонини расмийлаштириб қўйишга интилади.

Учрашувда қўлга киритиладиган ҳар қандай очко «Монако»га янги асрдаги дастлабки чемпионликни тақдим этади.

Икки жамоа Франция чемпионати доирасида 97 учрашувда иштирок этган бўлиб, уларнинг 32тасида «Монако», 39тасида «Сент-Этьен» ғалаба қозонган. 26 учрашувда дуранг қайд қилинган. Аммо «Сент-Этьен»нинг кўп ғалабалари мозийга тўғри келади.

Жамоаларнинг сўнгги беш учрашувидан 4тасида дуранг қайд этилган. Битта баҳсда «Монако» ғалаба қозонган. «Монако» мезбонлик қилган сўнгги 10 учрашувнинг 4тасида ғалаба қозонган. 3 учрашувда имкониятни бой берган. 3 учрашувда дуранг қайд этилган.

«Ювентус» - «Лацио» (17 май, 23:55, Матч ТВ, Матч! Футбол 2)

«Ювентус» ўтган ҳафтада Италия чемпиони бўлиши мумкин эди. Бироқ Римнинг бошқа жамоаси бу ишни бироз муддатга бўлсада кечиктирди. Уч фронтда ҳам курашни давом эттираётган Европанинг ЯГОНА жамоаси бугун Италия кубоги финалида майдонга тушади. Бу йўлдаги рақиб эса Римнинг бошқа бир жамоаси, «Ювентус»нинг кубоклардаги энг ноқулай рақиби «Лацио» бўлади.

«Ювентус» Италия кубогидаги энг ноқулай рақиби «Лацио» дейиш мумкин. Жамоаларнинг кубок мусобақасидаги сўнгги ўнта учрашувнинг 5тасида «Лацио» ғалаба қозонган. 2 учрашувда дуранг қайд этилган. «Ювентус» сўнгги икки йилдагина ўзига келиб олди ва кубоклардаги етти учрашувдан иборат ғалабасиз серияга барҳам бера олганди. Охирги икки тўқнашувни ҳисобга олмаса, бунгача икки жамоа учрашган икки учрашувдан иборат 4та босқичнинг барчасида «Лацио» рақибидан устун келиб кейинги босқичга йўлланма олган (ёки чемпион бўлган).

Қизиқ факт.
Икки жамоа ўртасида сўнгги финал икки йил олдин бўлиб ўтганди ва ўшанда ҳам «Ювентус» ЕЧЛ финалига йўлланма олган ва Италия чемпиони унвонини қўлга киритганди. Ўшанда «Лацио»ни мағлубиятга (2:1) учратган туринликлар требл қилишни уддалай олишмаганди — ЕЧЛ финалида «Барселона»га имконият бой берилган. Бу сафар жамоада ўз тарихида илк марта треблни амалга ошириш иккинчи марта имконият берилмоқда.

«Лацио» финалларни яхши кўрадиган жамоа ҳисобланади. Жамоа сўнгги 19 йилда еттинчи бор Италия кубоги финалига йўлланма олмоқда. Ортда қолган олтита финалнинг бештасида жамоа ғалаба қозонган. Жумладан 2004 йилдаги финалда «Ювентус» икки ўйин натижасига (2:0, 2:2) мағлубиятга учратилган.

«Ювентус» эса сўнгги икки йилда кубок бош совринини қўлга киритгунига қадар 20 йил давомида бирор марта бу совринга эга чиқмаганди. Ҳозирда жамоа ҳисобида 11та бош соврин мавжуд.

Шунингдек туринликлар Италия кубоги тарихида биринчи марта совринни кетма-кет уч йил давомида қўлга киритган илк жамоага айланиши мумкин.

«Сельта» - «Реал» (17 май, 23:55, UzReport)

Испания чемпионатининг қолдирилган учрашуви сабаб мана неча кундирки, «Барселона» чемпионликдан умидини узмай келмоқда. «Реал» ва «Барселона» ҳисобидаги очколар сони тенг бўлиб турибди ва бундай пайтда тўплар нисбатидаги устунлик сабаб «Барселона» етакчилик қилмоқда. Аммо «Реал»нинг устунлиги бу жамоада айнан мана шу захира ўйини борлигида эди. Бугунги учрашувда «Реал» ғалаба қозонишни уддасидан чиқса, сўнгги 9 мавсумдаги иккинчи чемпионлигига жуда яқин қолади.

Кўпчилик «Сельта»ни «Реал»га ноқулай рақиб сифатида кўраётган бўлсада, аслида бундай деб бўлмайди. Бизнингча кубокдаги натижа шундай фикрга ундаган бўлиши мумкин. Аммо Испания чемпионатида ундай деб бўлмайди. Масалан икки жамоа ўртасидаги сўнгги 10та учрашувнинг 9тасида «Реал» ғалаба қозонган. Вигода кечган ўйинларга қарайдиган бўлсак ҳам, худи шундай тотал устунликни кўрамиз. Сўнгги 9та ўйиннинг 8тасида «Реал» ғалаба қозонган. 

Қизиқ факт. 
Жамоалар ўртасидаги йирик фарқли ҳисоб 7:1 натижасида бўлиб, ўтган йилнинг мартида «Реал» айнан Испания чемпионатида «Сельта»ни мағлубиятга учратган. Бу икки жамоа тўқнашувлари тарихидаги энг йирик ҳисоб саналади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24172 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64578 Жамият
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 437 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 416 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1260 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1394 Жамият
Кўпроқ янгиликлар