Чимён МДҲнинг ёзги фаол ҳордиқ учун энг яхши масканлари бешлигидан ўрин олди

Жамият 17 Май 2017 11881
Фото:salomtashkent.com

Чимён МДҲнинг ёзги фаол ҳордиқ учун энг яхши масканлари бешлигида қайд этилди. «ТурСтат» таҳлил агентлиги шунга доир маълумоти билан бўлишди.

МДҲнинг фаол ҳордиқ учун энг машҳур курортлари бешлигида қуйидаги тоғли масканлар номи келтирилган:

  1. Чимбулоқ (Қозоғистон);
  2. Шохдоғ (Озарбойжон);
  3. Цахкадзор (Арманистон);
  4. Чимён (Ўзбекистон);
  5. Қоракўл (Қирғизистон).

Фаол ҳордиқ - тоққа чиқиш (треккинг), жиппинг, тоғ велосипедлари (маунтинбайк) ва квадроциклларда учиш, отда сайр қилиш, СПА ва фитнесни ўз ичига олади.

Рейтинг меҳмонхоналарни онлайн-банд қилиш тизимига оид маълумотларни таҳлил қилиш натижалари бўйича тузилган.

ТурСтат маълумотларига кўра, сайёҳлар тоғли курортлардаги фаол ҳордиқ учун ўртача 7 кун ажратишади.

Энг ҳамёнбоп фаол ҳордиқ олиш мумкин бўлган масканлар сифатида Қирғизистоннинг Қоракўл ва Ўзбекистоннинг Чимён масканлари эътироф этилган - бу ерларда яшаш ва овқатланиш суткасига 70 доллардан арзонроққа тушади. Энг қиммат ҳордиқ чиқариш маскани эса - Чимбулоқ (Қозоғистон) - суткасига 100 доллардан зиёд маблағ керак бўлади. Шохдоғда бу кўрсаткич - 90 доллар, Цахкадзорда эса - 80 доллар.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар