Хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг барча чорак финалчилари маълум

Спорт 17 Май 2017 4557
Фото: newstes.ru

Париж ва Кёльн шаҳарларида бўлиб ўтаётган хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичи барча иштирокчилари маълум бўлди, деб хабар бермоқда "Р-Спорт".

Германиянинг Кёльн шаҳрида сешанба куни Латвия ва Германия термалари ўртасидаги баҳс билан мусобақанинг гуруҳ босқичи якунланди. Унда биринчилик мезбонлари буллитлар бўйича устун келди. Эндиликда немислар чорак финалда В гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Канада билан тўқнаш келади.

Россиялик хоккейчилар эса сешанба куни АҚШ терма жамоасига 3:5 ҳисобида имкониятни бой беришди ва А гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритишди. Шу тариқа русларнинг плей-оффдаги илк рақиби Чехия термаси бўлади. Америкаликлар чорак финалда Финляндия билан куч синашса, Швеция термаси Швейцария билан учрашади.

Чорак финал баҳслари пайшанба, 18 май куни бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 101698 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48296 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52684 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9753 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20449 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 654 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 542 Жаҳон
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1303 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2132 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 764 Жамият
Кўпроқ янгиликлар