Ҳар бир болага кундалик равишда ғамхўрлик ва эътибор қаратиш керак. Ғамхўр ва меҳрибон ота-оналар, сиз учун Home Market дўконида болалар бўлими ташкил этилди.

Биз алоҳида эътибор бериб, жаҳоннинг етакчи брендлари, ватанимизнинг етакчи корхоналарида ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларидан болалар учун безарар кийим-кечакларни арзон нархларда танлаб келтирдик. Янги бўлимнинг ассортименти болаларнинг фаровонликда ўсиши ва ривожланишига ёрдам берувчи махсулотлар иборат. Сиз дўконимиздан болалар учун нимаики керак бўлса, яъни тагликлар, ўйинчоқлар, кийим-кечак, пойабзаллар, кароватлар, коляскалар, шунингдек чақалоқлар учун керакли барча буюмларни топасиз. Шунингдек, сизни шинам муҳит ва савдо қаторларининг қулай жойлашгани, мутахассис маслаҳатлари, харидорнинг истагига биноан устувор хизмат кўрсатиш ҳам қувонтиради, деган умиддамиз. Эмизикли оналар учун алоҳида шароитлар яратилган. Ота ва оналар бу ерда болаларини ҳам, ўзларини ҳам хурсанд қилишлари мумкин.

Бўлимнинг очилиш маросими 20 май куни Home Market «Samarkand Darvoza» савдо марказида бўлиб ўтади. Кўнгилли ва фойдали харид қилишингизни тилаймиз.

Реклама ҳуқуқи асосида