Иқтисодиёт вазирлигида “Билим алмашиш дастури” доирасида Корея делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон 17 Май 2017 2422

Жорий йилнинг 17 май куни Иқтисодиёт вазирлигида “Билим алмашиш дастури” (Knowledge Sharing Program)нинг катта маслаҳатчиси жаноб Ён Кон Чин бошчилигидаги Корея делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кун.uz’га Иқтисодиёт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Делегация ташрифи чоғида 2016-2017 йилларда амалга ошириш кўзда тутилган “Билим алмашиш дастури” доирасидаги лойиҳалар бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижаларини тегишли вазирлик ва идоралар билан муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Корея Республикасининг Марказий Осиё минтақасидаги стратегик ҳамкори эканлиги, ҳамда мазкур дастур доирасида қўшма лойиҳаларни Ўзбекистон томони билан амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этиши Корея делегацияси томонидан таъкидлаб ўтилди. 

Учрашув якунида томонлар натижага йўналтирилган ҳамкорликка эътиборни кучайтирган ҳолда ўзаро муносабатларни ҳамда 2017-2018 йилларга мўлжалланган янги лойиҳаларнинг амалга оширилишини фаоллаштиришга келишиб олишди. 

Маълумот учун, “Билим алмашиш дастури” Корея тажрибаси асосида ҳамкор давлатларга миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни такомиллаштириш бўйича кўмак бериш мақсадида Корея Республикаси ҳукумати томонидан жорий қилинган. Ушбу дастур доирасида лойиҳалар ҳамкор мамлакат томонидан белгиланган йўналиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар, Корея Республикасининг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ушбу йўналишларни янада яхшилаш бўйича тавсияларни ўз ичига олган ҳисоботни тайёрлаш орқали амалга оширилади. 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар