Ҳиндистонлик ўсмир дунёдаги энг кичик сунъий йўлдошни ясади. Унинг бу ишланмаси ҳақида The Telegraph нашри хабар бермоқда. 

15 ёшли Рифат Шаарук 3D-принтерда углерод толасидан босиб чиқарилган деталлардан 64 граммли сунъий йўлдош ясади. У бу ишланмаси билан NASA томондан ўтказиладиган Cubes in Space танловида ғолиб бўлди. Рифат ўз ижод маҳсулини Ҳиндистоннинг собиқ президенти Абдул Калам шарафига KalamSat деб атади.

Фото: RIFATH SHAAROOK

Сунъий йўлдошда борт компьютери, Ернинг тезланиши, айланиши ва магнитосферасини ўлчовчи 8 та датчик ўрнатилган. Сунъий йўлдош июнда NASA’нинг синов маркази жойлашган Уоллопс оролидан учирилади. У 4 соатлик суборбитал парвозни амалга ошириб, унинг давомида 12 дақиқа микрогравитация шароитида ўтказади.