Қашқадарёда ташқи бозорларга “Айсберг” экспорт қилиш бошланди

Жамият 17 Май 2017 14207
Фото: Linkedin.com

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги “Чироқчи агро мева таъминот” масъулияти чекланган жамияти жорий йилдан эътиборан карамдошлар оиласига мансуб салат баргларини ташқи бозорга етказиб беришни бошлади. Ушбу маҳсулот дунёнинг кўплаб мамлакатларида “Айсберг” номи билан машҳур. Бу ҳақда Кун.uz’га “Қашқадарё” газетаси мухбири Мирзоҳид Жўраев хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатида мазкур корхона чет эллик ҳамкорларига 100 минг АҚШ доллардан кўп салат баргларини юборган. Айни дамда ҳам машиналарга юкланган маҳсулотлар манзилга пешма-пеш жўнатилмоқда. 

Маълумотларга кўра, “Айсберг”, бошқача айтганда “Муз қоя” салат барги сувли ва қарсиллоқ таъмга эга ўсимлик. Одатда ушбу салат барглари оддий оқ карамга жуда ўхшаш. Бир бош салат барги ўртача 300-400 граммни ташкил қилади. “Айсберг” салат баргида етарлича фолий кислотаси, C, Б, К ва А витаминлари ва холин моддаси мавжуд. Бундан ташқари, у фосфор, калий, натрий, магний, калций ва мисга бой. “Айсберг” салат барги организмда моддалар алмашинувини яхшилаш, метаболизмни тартибга солиш, қон таркибини меъёрлаштиришда ёрдам бериб, асаб тизимини мустаҳкамлайди. У стресс ва эмоционал касалликларда наф беради. Салат барги нейтрал таъмга эга бўлганлиги боис уни кўплаб маҳсулотлар билан бирга ишлатиш мумкин. Ундан кўпинча салатлар тайёрлашда ёки овқатларни безашда фойдаланишади. Айни шу жиҳатлар ушбу маҳсулотнинг экспортбоплигини таъминламоқда, десак муболаға эмас.

Эътиборли жиҳати, “Айсберг” салат баргларини етиштириш Чироқчи туманида ўтган йили ташкил этилган “Биг агро экспорт” масъулияти чекланган жамияти томонидан йўлга қўйилди. Ушбу корхона йилига 8 минг тонна салат барглари, брокколи, рангли карам ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, мева-сабзавотни етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланади. Корхона учун ажратилган 194 гектар майдоннинг 2 гектарида кўчат етиштиришга ихтисослашган иссиқхона барпо этилиши, 4000 тонна сиғимли совуткич қурилиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 14 миллион доллар маблағ сарф этилади.

Ушбу истиқболли лойиҳа жорий йил охирига қадар тўлиқ рўёбга чиқарилади. Натижада корхона томонидан йилига 6,8 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилиш, 90 доимий, 500 мавсумий иш ўрни яратиш имконияти юзага келади. Бу каби лойиҳалар эса Қашқадарё вилоятининг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, бандликни таъминлашга хизмат қилиши билан ҳам муҳимдир.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар