Dono Productions кинокомпанияси навбатдаги йирик кино лойиҳага қўл урди. Жорий йилнинг 12 майидан ишчи номи “Мафтунингман-2” бўлган фильмни суратга олиш ишлари бошланди.

2016 йилнинг ёз ойларида “Мафтунингман-2” фильмига кастинг эълон қилинган ва актёрлар танлови бутун мамлакат бўйлаб, ҳар бир вилоят марказида ташкил этилган эди. Кастингда жами 2 000 нафар номзод қатнашган.

Кастинг ўтказилгани ҳақида ахборот лавҳалари:

Актёрлик маҳоратини исботлай олган номзодлар фильмда иштирок этмоқда. Суратга олиш ишлари республика бўйлаб амалга оширилади.

Постановкачи режиссёр – Абдувоҳид Ғаниев.

Қуйида 12-17 май кунлари Бойсунда бўлиб ўтган суратга олиш жараёнларидан кадрлар ҳавола этилмоқда.