Швейцариянинг озиқ-овқат компанияси Nestle Буюк Британия судида KitKat шоколади шаклининг товар белгиси сифатида тан олиниши бўйича ишни ютқазди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, бу қарор Nestle ва Cadbury компанияси ўртасидаги баҳсда якуний қарор бўлди.

Судьялардан бири Дэвид Китчин Nestle’да KitKat шаклининг Буюк Британияда товар белгиси сифатида тан олиниши учун исботлар етишмаслигини айтди.

Ўз навбатида Nestle’да суднинг қароридан норозиликлари ва олий судга мурожаат қилишлари айтилди.