Ҳонгконгдаги ер майдони мисли кўрилмаган рекорд нархга сотилди

Жаҳон 17 Май 2017 10782
Фото: scmp.com

Ҳонгконгда ҳукумат ўтказган аукционда дунёдаги энг қиммат ер майдони 3 млрд долларга сотилди. Бу ҳақда 17 май куни South China Morning Post нашри хабар берди

Ҳонгконгнинг қоқ марказида жойлашган майдонни дунёнинг энг бадавлат одамларидан бири Ли Шаукига тегишли бўлган Henderson Land Development компанияси харид қилди. Ер майдонини қўлга киритиш учун яна 8 та компания кураш олиб борди. Улар орасида Хитой вакиллари ҳам бўлган. 

Henderson Land Development ернинг ҳар бир квадрат футига (0,09 квадрат метр) 6460 доллардан ҳақ тўлаган. Шу тариқа ернинг якуний нархи 3 млрд долларни ташкил қилди. Ер уни экспертлар баҳолаётгандан 200 млн долларга қимматроққа сотилди.  

Майдонда ҳозирда 5 қаватли автотураргоҳ жойлашган. Компания бу иншоотни 2022 йилгача бузиб, унинг ўрнига офис биносини барпо этмоқчи.

Ушбу рекорд нарх ён-атрофдаги кўчмас мулк нархига ҳам таъсир қилиб, унинг қийматини 11 фоизга кўтариб юборган.

Кўпроқ янгиликлар