Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгга «Манчестер Юнайтед» томонидан жиддий қизиқиш мавжуд. Бу ҳақда L’Equipe хабар тарқатди.

Хабарда таъкидланишича, манчестерликларнинг ёзги трансферлардаги асосий мақсади «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн бўлиб қолаверади. Агар француз футболчиси билан келишувга эришилмаса, рўйхатдаги иккинчи ном бўлмиш Обамеянгга эътибор қаратилади.

«МЮ»га бу футболчи учун Хитойнинг «Тяньцзинь Цюаньцзянь» клуби рақиб бўлиб турибди. Бу жамоа 27 ёшли габонлик футболчига 50 млн евро миқдорида йиллик маош таклиф этган. Футболчининг оиласи у хитойликлар таклифини қабул этишини истамоқда.

Бундан аввалроқ футболчи йилига 14 млн евро миқдоридаги маош таклиф этган «ПСЖ» билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар берилганди.