Россия президенти Владимир Путин мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашуви ва унга берилган маълумотлар ҳақида ҳазиломуз фикр билдирди.

«Лавров олиб келган маълумотларини мен билан ҳам, махсус хизмат вакиллари билан ҳам баҳам кўргани йўқ. Бу учун унга танбеҳ бериш керак», деган Путин.

Трамп Лавровга махфий ахборотларни берган, демократлар ғазабга келди

Аввалроқ Трамп Лавровга Исроилнинг ИШИД ичидаги жосуси томонидан берилган маълумотларни етказгани ва шу сабаб исроиллик жосуснинг ҳаёти хавф остида қолгани хабар қилинганди.

Трамп ўта махфий маълумотларни Россия билан бўлишгани рост эканини тан олди

АҚШ матбуоти бу хабарларда террорчиларнинг авиапарвозлар вақтида портловчи моддаларни ноутбукларда яшириб ўтиши мумкин экани айтилган деб ёзганди.

Трамп Лавровга қандай махфий маълумотни тақдим қилгани ошкор бўлди